Товарни йўқ қилиш муддати мазкур турдаги товарни йўқ қилиш операциясини амалга ошириш учун зарур бўладиган вақтдан келиб чиққан ҳолда божхона органи томонидан ваколатли шахснинг аризаси асосида белгиланади. Товарни йўқ қилиш маълум қилинган усулда ҳамда товарни турган жойидан йўқ қилиш жойига ташишга кетадиган вақт ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

Товарни йўқ қилиш жойи экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат органининг хулосаси инобатга олинган ҳолда ваколатли шахс томонидан белгиланади.

(124-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)