Рухсатнома қуйидагилар асосида бекор қилинади:

ваколатли шахснинг рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги аризасига кўра;

рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.

Рухсатнома ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан бекор қилинади.

Рухсатнома бекор қилинган тақдирда, у божхона органларига қайтарилмайди.

Рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори рухсатнома берилган санадан эътиборан амал қилади.

Рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

III бўлим. Транспорт воситаларига ва товарларнинг айрим тоифаларига нисбатан божхона режимларининг қўлланилиши