Бирор-бир божхона режимига товар сифатида жойлаштирилиши маълум қилинмаган, тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасига божхона расмийлаштируви амалга оширилган пайтдан эътиборан, тегишинча вақтинча олиб кириш ёки вақтинча олиб чиқиш божхона режимига ушбу божхона режимлари шартларига шахсларнинг риоя этиши мажбуриятлари билан жойлаштирилган товар сифатида қаралади.

(144-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)