Товарларнинг тамғаланишини текшириш товарларда ёки уларнинг қадоқларида махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарни белгилашнинг бошқа воситалари мавжудлигини текширишни назарда тутади.
Божхона ҳудудига олиб кириладиган алоҳида товарлар бўйича божхона тўғрисидаги қонунчиликда уларни махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарларни белгилашнинг бошқа воситалари билан тамғалаш талаби қўйилиши мумкин.
(194-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарларда ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган махсус тамғалар, идентификациялаш белгилари ёки товарларни белгилашнинг бошқа воситалари мавжуд эмаслигига, шундай товарлари мавжудлиги аниқланган юридик ёки жисмоний шахс бунинг аксини исботламаса, товарларни божхона ҳудудига божхона расмийлаштирувисиз олиб кирганлик ёки чиқариб юборганлик фактининг тасдиқланиши деб қаралади.