Вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикасининг бошқа юридик ёки жисмоний шахсига ёхуд ваколатли давлат органларида аккредитация қилинган чет эллик шахсга ўтказишга вақтинча олиб чиқиш божхона режими тугагунига қадар йўл қўйилади.

Вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг бошқа юридик ёки жисмоний шахсига ёхуд ваколатли давлат органларида аккредитация қилинган чет эллик шахсга ушбу товарни амалда божхона органига тақдим этмаган ҳолда мазкур шахс томонидан тақдим қилинган вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштириш учун божхона юк декларациясини божхона органи қабул қилган пайтдан эътиборан ўтказилган ҳисобланади.

(40-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштирилган товардан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқининг ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бошқа юридик ёки жисмоний шахсига ёхуд ваколатли давлат органларида аккредитация қилинган чет эллик шахсга ўтказилиши ушбу Кодекснинг 39-моддасида белгиланган вақтинча олиб чиқиш муддатини ўзгартирмайди.