Вақтинча сақлаш божхона режимида турган даврида авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган товар ваколатли шахс томонидан танланган божхона режимига товар шу ҳолатда божхона ҳудудига олиб кирилганидаги каби жойлаштирилиши лозим. Мазкур ҳолатлар ваколатли шахс ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланиши керак.
Божхона кодекси
13 боб. Вақтинча сақлаш
88-модда
Вақтинча сақлаш божхона режимида турган даврида яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган товарни тасарруф этиш
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш88-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.