Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаси давлат мақсадли жамғармалари маблағларини олувчилар томонидан уларнинг бир йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида ойма-ой бўлинган ҳолда тузилади ва тасдиқланади.

Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметасининг ва унга доир иловаларнинг шакллари, шунингдек сметани тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

(108-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини келгуси йил учун тасдиқлаш жорий йилнинг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади.

(108-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича келгуси йил учун тасдиқланган харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан жорий йилнинг 25 декабридан кечиктирмай амалга оширилади.

(108-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

VII бўлим.

Бюджет тизими бюджетларининг ижроси