Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига баҳолаш учун ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг 15-санасига қадар юборади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларга доир тезкор хулосани ҳисобот давридан кейинги иккинчи ойнинг якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг биринчи чоракдаги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тезкор хулосаси билан бирга, тезкор хулоса олинган кундан эътиборан икки кун ичида тақдим этади.

(167¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)