Давлат молиявий назоратини:
давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсининг яқин қариндоши, эрининг (хотинининг) қариндоши бўлган;
(186-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
давлат молиявий назорати объектида шахсий мулкий манфаатлари бўлган;
(186-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
текширув билан қамраб олинган даврда давлат молиявий назорати объектида ишлаган давлат молиявий назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан ўтказиш тақиқланади.
(186-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда давлат молиявий назорат органларининг мансабдор шахслари бу ҳақда давлат молиявий назоратини тайинлаган органнинг раҳбарини ёзма шаклда хабардор қилиши керак.