Молия йили мобайнида бюджет тизими бюджетлари даромадларининг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек солиқ бўлмаган тушумлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан эътиборан амалга киритилади.

(5¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)