Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:

1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан:

туманлар (шаҳарлар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларини, шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларини, умумий ўрта таълим, қўшимча таълим муассасалари ва ташкилотларини сақлаб туриш ҳамда қонунчиликда туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизимидаги тадбирлар харажатлари;

(72-модда 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

туман тиббиёт бирлашмалари, туман марказий поликлиникалари ва койкасиз диспансерлар, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларини, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларини сақлаб туриш харажатлари;

(72-модда 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)

қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари;

туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тасарруфидаги маданият муассасаларини, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданиятни, жисмоний тарбия ва спортни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар харажатлари;

(72-модда 1-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларни ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;

табиий офатлардан жабрланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш харажатлари;

(72-модда 1-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

2) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан:

туманлар ва шаҳарлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини, лабораторияларни сақлаб туриш;

(72-модда 2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш;

(72-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчаларни, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш;

уй-жой-коммунал хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини олиб бориш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш харажатлари;

3) туман ва шаҳар ҳокимликларини ҳамда уларнинг бўлимларини, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳудудий бўлинмаларини сақлаб туриш харажатлари;

(72-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

4) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;

5) туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш харажатлари;

5¹) жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш харажатлари;

(72-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонунига асосан 5¹-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)

6) бошқа харажатлар, шу жумладан қонунчиликда туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган айрим ташкилотлар ва тадбирларнинг харажатлари.

(72-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)