Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар кўриб чиқилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида юборилади.

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай маъқулланади.

(98-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон)