Бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турган жойи аниқланган тақдирда, суд ўзининг илгариги ҳал қилув қарорини янги ҳал қилув қарори билан бекор қилади. Янги ҳал қилув қарори тегишинча мол-мулкка нисбатан бошқарувни ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги фуқаронинг вафотига доир ёзувни бекор қилиш учун асос бўлади.
Фуқаролик процессуал кодекси
II бўлим
30 боб. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони вафот этган…
309-модда
Бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келиши ёки унинг турган жойи аниқланиши оқибатлари
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш309-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.