Иқтисодий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда иқтисодий ишлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидаларга мувофиқ ихтисослашган суд томонидан кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Конституциявий Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)

Иқтисодий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик буйруққа, даъво ишини юритишга оид ва алоҳида тоифадаги ишларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)