Иш юритиш:

1) ушбу Кодекс 101-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;

2) ушбу Кодекс 101-моддасининг 2 ва 5-бандларида, 102-моддасининг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган ҳолларда — иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф қилингунига қадар;

3) ушбу Кодекс 101-моддасининг 3 ва 4-бандларида ва 102-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;

3¹) ушбу Кодекс 101-моддасининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

(103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонунига асосан 3¹-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)

4) ушбу Кодекс 102-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар тўхтатиб турилади.