Ижро ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда, шу жумладан нотариуснинг ижро ёзуви асосида амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганида суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ижро этиш мумкин бўлмаган ҳужжатнинг номи, тартиб рақами ва санасини ҳамда ҳисобдан ўчирилмайдиган суммани кўрсатади.
Иқтисодий процессуал кодекси
II бўлим
21 боб. Суднинг ҳал қилув қарори
2-§. Даъво ишини юритиш тартибида ҳал этиладиган алоҳида тоифада…
182-модда
Ижро ҳужжатини ижро этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш182-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.