Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:
манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан — турмага ўтказиш тўғрисида;
манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан — махсус тартибли колонияга, колониядан — турмага қайтариш ҳақида.
Тақдимнома Жиноят-процессуал кодексининг 537-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
(112¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 мартдаги ЎРҚ-825-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 03/23/825/0164-сон)
II КИЧИК БЎЛИМ. КОЛОНИЯЛАР ВА ТУРМАЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ