Прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги кўрсатмалари суриштирувчи ва терговчи, шунингдек терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган учун мажбурийдир. Бундай кўрсатмаларга эътирозлар юқори турувчи прокурорга ушбу Кодекснинг 36, 39 ва 39²-моддаларида назарда тутилган тартибда тақдим этилиши мумкин.
(219-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)