Агар процесс иштирокчисининг одил судловга қарши жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилишига асослар суд муҳокамасида ёки иш апелляция, кассация ёхуд тафтиш тартибида кўриб чиқилаётганда аниқланган бўлса, унда суд жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.

(273-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.09.2023 й., 03/23/869/0730-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)