Хусусий эгаликда бўлиши ман қилинган мол-мулк иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бўлса, мулкдор тўғри ёки ғайриҳуқуқий равишда қўлга киритганига қараб, у реквизиция қилинади ёки мусодара этилади, яъни мол-мулк ҳақини тўлаш ёки тўламаслик шарти билан суд томонидан бундай мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли давлат органига ёки юридик шахсга берилади.
Жиноят-процессуал кодекси
Умумий қисм
V бўлим
34 боб. Мол-мулкни жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарга қайтариш
289-модда
Жабрланувчи ва бошқа шахсларнинг мол-мулкини реквизиция қилиш ва мусодара этиш
Базада янгиланган: 22.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш289-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.