Терговга қадар текширув жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни текшириш, уларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан қарор қабул қилишга доир тадбирларни, шунингдек иш учун аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган жиноят изларини, нарсаларни, ҳужжатларни ва электрон маълумотларни мустаҳкамлаш ва сақлашга доир чораларни ўз ичига олади.

(320²-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)

Терговга қадар текширув мазкур Кодекснинг 39¹-моддасида кўрсатилган органлар томонидан ушбу Кодекснинг 41-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Терговга қадар текширув суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан ҳам олиб борилиши мумкин.