(4-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни юритиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексга мувофиқ олиб борилади.

Иммунитетга эга бўлган ажнабий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ушбу Кодекс Ўзбекистон Республикаси иштирок этадиган халқаро шартномалар ва битимларга зид келмайдиган ҳолларда қўлланилади.

(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)

(5 — 10-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-262-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 39-сон, 340-модда)