Раислик қилувчи судланувчининг шахсини аниқлаганидан кейин унга ушбу Кодекснинг 46-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқларини тушунтиради. Сўнгра судланувчидан ана шу ҳуқуқларнинг ҳар бирини тушунган ёки тушунмаганлигини сўрайди. Башарти судланувчи салбий жавоб берса, раислик қилувчи унинг ёшини, умумий заковат даражасини, руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборга олиб, унга ҳуқуқларини қайтадан тушунтиради.
Жиноят-процессуал кодекси
Махсус қисм
X бўлим
51 боб. Суд мажлисининг тайёрлов қисми
435-модда
Судланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтириш
Базада янгиланган: 22.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш435-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.