Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тайинланган вакил тадбиркорлик субъектининг фаолияти билан боғлиқ жиноят ишида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида тадбиркорлик субъектининг талабига кўра жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин.
Жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакил ушбу Кодекснинг 44-моддасида назарда тутилган жамоат ҳимоячисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади.
(44¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)