Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритиш қайтадан бошланганлиги муносабати билан суд қарорлари бекор қилинганидан кейин жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси умумий тартибда амалга оширилади.

(522 — 527-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-664-сонли Қонунига асосан 522 — 527¹-моддалар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/664/0014-сон)

ЎН ИККИНЧИ БЎЛИМ

ҲУКМ, АЖРИМ, ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ