Хорижий давлатга жазони ўташни давом эттириш учун берилган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси судининг ҳукмини ёки мажбурий даволашни давом эттириш учун берилган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ажрими бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, шунингдек уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида амнистия акти ёхуд афв этиш қўлланилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хорижий давлатнинг ваколатли органига тегишли қарорнинг кўчирма нусхасини юборади.
Жиноят-процессуал кодекси
Махсус қисм
X бўлим
66 боб. Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш…
620-модда
Берилган шахсга нисбатан суд ҳукмини бекор қилиш ёки ўзгартириш, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашни тугатиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги хабарнома
Базада янгиланган: 22.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш620-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.
Олдинги · 619-модда
Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун бериш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш тартиби
621-модда · Кейинги
Озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун хорижий давлатга беришни рад этиш