Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса ва ушбу Кодекснинг 126¹-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

(104-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(104-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш:

а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

б) ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан;

в) ўта шафқатсизлик билан;

г) оммавий тартибсизликлар жараёнида;

д) тамагирлик ниятида;

е) безорилик оқибатида;

ж) миллатлараро ёки ирқий адоват замирида;

з) диний таассублар замирида;

и) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида;

(104-модда иккинчи қисмининг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)

к) бир гуруҳ шахслар томонидан;

л) қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, —

(104-модда иккинчи қисми диспозициясининг «к» банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-645-сонли Қонунига асосан «к» ва «л» бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон)

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(104-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 97-моддасида назарда тутилган тарзда қасддан одам ўлдирган шахс томонидан;

в) ўта хавфли рецидивист томонидан;

г) уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса;

д) жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса, —

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(104-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)