Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримида ушбу Кодекснинг 169-моддасида назарда тутилганидан ташқари қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
1) келишув битимининг шартлари;
2) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса;
3) суд харажатларининг тақсимланиши;
4) иш юритишни тугатиш тўғрисидаги маълумотлар.
Апелляция ёки кассация, тафтиш инстанцияси судининг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажримида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари иш бўйича аввал қабул қилинган барча суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма бўлиши керак.
(126⁴-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-889-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2023 й., 03/23/889/0978-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)с
Суд ҳужжатини ижро этиш босқичида тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги суд ажримида келишув битимининг шартлари ва келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса, шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилмаслиги ҳақидаги шартлар кўрсатилиши керак.
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ҳужжатлари устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Келишув битимини тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бажаради.
Суд томонидан тасдиқланган келишув битими ушбу битимда назарда тутилган муддатларда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, битим ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга кўра бажарилиши лозим.