Судда иш юритиш ваколатлари вакилга барча процессуал ҳаракатларни ваколат берувчи номидан амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан келишув битими тузиш ҳуқуқи мустасно.

(62-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)

Шартнома бўйича вакиллик қилувчининг арз қилинган талабдан тўлиқ ёки қисман воз кечиш, унинг асосини ёки предметини ўзгартириш, аризачининг талабларини тан олиш, ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш (бошқа шахсга ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш ваколатларининг ҳар бири ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлиши керак.