Ходим иш жараёнида ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида иш берувчини дарҳол хабардор қилиб, ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунига қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақли. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
Агар ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига хавф соладиган ҳолатлар юзага келмаганлиги аниқланса, иш берувчи ушбу Кодекснинг 302 — 311-моддаларида белгиланган тартибда ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.