Ташкилотда ёки жисмоний шахс бўлган иш берувчида ходимларнинг вакиллигини ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни бошланғич даражада касаба уюшмаси қўмитаси амалга оширади. Ходимларнинг ва иш берувчиларнинг манфаатларини айнан битта вакиллик органи ифода этиши ҳамда ҳимоя қилиши мумкин эмас.

Ходимлар вакиллигини, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни қуйидагилар амалга оширади:

ҳудудий ва тармоқ даражаларида — тегишли касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари ва бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий ва тармоқ касаба уюшмалари бирлашмалари деб юритилади);

республика даражасида — республика касаба уюшмалари бирлашмалари.