Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, бундан ушбу Кодекснинг 66 ва 74¹-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон)