Депутатларнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда, тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади.
Сайлов Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов ўтказилишига камида бир ой қолганида тайинланади ва ушбу Кодекснинг талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
(74-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 6 майдаги ЎРҚ-838-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 03/23/838/0257-сон)
Қонунчилик палатаси ваколат муддатининг тугашига олти ойдан кам вақт қолганида Қонунчилик палатаси депутатининг ўрни бўшаб қолган тақдирда, ушбу бўшаб қолган ўринга янги депутат сайлови ўтказилмаслиги мумкин.