Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари амалга оширади.
Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари барча вазирликлар, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)