Қурилиш ишларини ташкил этиш пировард натижага эришиш учун зарур бўлган барча ташкилий-техник ва технологик ечимлар қўлланилган ҳолда шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан амалга оширилади.

Қурилиш ишлари:

буюртмачи томонидан ҳудудий инспекция объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин;

пудратчилар томонидан малакали муҳандис-техник ходимларни, мутахассислар ва ишчиларни жалб этган ҳолда, бундан ушбу Кодекс 17-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

эксперт ташкилотларининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ;

қурилишни ташкил этиш ва ишларни бажаришнинг тасдиқланган лойиҳалари мажбурий равишда мавжуд бўлганда амалга оширилиши керак.