Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида идоравий қурилиш нормаларидан фойдаланилиши мумкин.
Вазирликлар ва идоралар бир вазирлик ва идора доирасида қўлланилиши мумкин бўлган идоравий қурилиш нормаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиши, тасдиқлаши, қайта кўриб чиқиши ёки бекор қилиши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Идоравий қурилиш нормалари шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига зид бўлмаслиги керак.
Идоравий қурилиш нормалари тасдиқланишидан олдин шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи билан келишиб олинади.