Солиқ тўлаш мажбуриятига эга бўлган солиқ тўловчи уни тўлашга доир тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка, ўзининг банк ҳисобварағида пул маблағлари бор-йўқлигидан қатъи назар, ушбу Кодексда белгиланган тўлов муддатидан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.
Агар солиқ тўловчида тўланмаган солиқ қарзи мавжуд бўлса, солиқ органи унга солиқларни тўлаш муддати ўтганидан кейин уч кундан кечиктирмай солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборади.