Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг юридик ёки жисмоний шахс бўлган назорат қилувчи шахслари томонидан мазкур компания фойдасининг улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқ суммаларини тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик, —
назорат қилинадиган чет эл компаниясининг солиқ базасига киритилиши лозим бўлган фойдасига нисбатан тегишинча фойда солиғи бўйича ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўланмаган солиқ суммасининг йигирма фоизи миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.