Солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(231-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Шахснинг солиқ органига ёки судга солиқ органининг кучга кирган ва кучга кирмаган, норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинган мурожаати, агар ушбу шахснинг фикрига кўра мазкур ҳужжатлар, ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят деб эътироф этилади.
(231-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Солиқ органининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят бериш тегишинча шикоят бўйича солиқ органининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради. Солиқ тўловчи қайси солиқ органининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилаётган бўлса, ўша органни солиқ органининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берганлиги тўғрисида тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.
(231-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
(231-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
(231-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган, шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳам шикоят қилиниши мумкин.
(231-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилинади.
Юқори турувчи солиқ органига шикоят берган шахс шикоят бўйича қарор қабул қилинишига қадар уни кўриб чиқаётган солиқ органига ёзма ариза юбориш йўли билан шикоятни тўлиқ ёки қисман чақириб олиши мумкин.
(231-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Юқори турувчи солиқ органидан шикоятни чақириб олиш уни берган шахсни ўша асосларда шикоят билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади.
(231-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг ҳужжатлари (шу жумладан норматив ҳужжатлари), улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(231-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 февралдаги ЎРҚ-910-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2024 й., 03/24/910/0140-сон)