Қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди товарларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади:
1) товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган бўлса ва битим натижасида унинг ҳудудидан ташқарига чиқарилмайдиган бўлса;
2) товар жўнатиш ёки транспортда ташиш бошланган пайтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган бўлса.