Ушбу Кодекснинг 82-моддасида белгиланган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари солиқ органига солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, белгиланган формат бўйича электрон шаклда тақдим этади.

Чет эл юридик шахслари томонидан солиқ органига ҳужжатларни (ахборотни) ва маълумотларни тақдим этиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш мумкин бўлмаган даврда бундай ҳужжатлар (ахборот) ва маълумотлар телекоммуникация алоқа каналлари орқали тақдим этилади.

Солиқ ҳисоботлари, ҳужжатлар (ахборот) ва бошқа маълумотлар ўтган чоракдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Чет эл юридик шахслари томонидан солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.