Солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.

Импорт қилинадиган товарлар бўйича солиқни тўлаш божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда амалга оширилади. Акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган олиб кириладиган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ акциз маркалари олингунига қадар тўланади.

(293-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)