Захираларни баҳолашнинг солиқ тўловчи томонидан олдинги солиқ даврида қўлланилган усулидан бошқа усулига ўтилган тақдирда, солиқ тўловчининг жами даромади (харажати) баҳолашнинг янги усулини қўллаш натижасида юзага келган ижобий фарқ суммасига кўпайтирилиши ва салбий фарқ суммасига камайтирилиши лозим.
Захираларни ҳисоблашнинг бошқа усулига ўтиш солиқ тўловчи томонидан солиқ даври бошидан эътиборан амалга оширилади.