Қайта ташкил этиш муносабати билан ўтказиладиган зарарлар солиқ тўловчилар бўлган ҳуқуқий ворислар ўртасида тақсимлаш баланси асосида ўтказиладиган активлар қийматининг қайта ташкил этилаётган юридик шахс активлари қийматидаги тақсимлаш балансини тузиш санасидан олдинги санадаги ҳолатига кўра солиштирма миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади ва ушбу Кодекснинг 333-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.

Ҳуқуқий ворис бўлган солиқ тўловчи қайта ташкил этилган тақдирда, унинг илгари ўз фаолиятини тугатган солиқ тўловчидан кўрган зарарлари ўтказилмайди.