Солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг (бундан кейин ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объекти деб ҳисобланади.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳамда ушбу Кодекснинг ХХ бўлимига мувофиқ айланмадан олинадиган солиқ солинадиган даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

(365-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)