Солиқ агентида солиқ солинадиган даромадларга қуйидагилар киради:
1) ушбу Кодекснинг 371-моддасига мувофиқ жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари;
2) ушбу Кодекснинг 376-моддасига мувофиқ моддий наф тарзидаги даромадлар;
3) ушбу Кодекснинг 375-моддасига мувофиқ мулкий даромадлар;
4) ушбу Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар.
Ўзи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний шахсга моддий наф тарзида даромад тўловчи солиқ агенти жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида солиқни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунда солиқ тўловчи моддий наф тарзидаги даромад бўйича ушбу Кодекснинг 393-моддасига мувофиқ солиқни тўлаши шарт.