Ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлайдиган солиқ тўловчилар даромадларни олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳақиқатда амалга оширилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириб ташлаш ҳуқуқига эга. Бунда солиқ тўловчиларнинг ушбу Кодекс 385-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жами даромади товарларни (хизматларни) реализация қилинишидан олинган даромадлардан, шунингдек ушбу Кодекснинг 370-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлардан иборат.
Солиқ кодекси
Махсус қисм
XIII бўлим
57 боб. Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида даромадл…
394-модда
Айрим тоифадаги солиқ тўловчилар томонидан олинган даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш394-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.