Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги мол-мулк жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объекти ҳисобланади.
1) уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;
2) тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;
3) қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар.
Қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга ушбу объектни қуришга доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради;
4) кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар.
(419-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)