Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

(452-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари норуда қурилиш материаллари учун (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактошдан ташқари) қатъий белгиланган солиқ ставкаларига 1,3 бараваргача оширувчи коэффициент белгилашга ҳақли.

(452-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)

Агар 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар кучга кирган битимлар ва шартномаларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, углеводородларни, қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалга оширувчи, давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарга, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича оширилган ставкаларни белгилаши мумкин.

(452-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1014-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2024 й., 03/24/1014/1067-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)

Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкалари (бундан олтин, кумуш, палладий, мис ва уран учун белгиланган солиқ ставкалари мустасно) 2022 йил 1 январдан кейин қазиб олиш бошланган ер қаъри участкасида углеводородларни, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи, давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарга нисбатан ҳам қўлланилади.

(452-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 03/23/891/0989-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)