Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида мазкур Кодекснинг 480²-моддасида белгиланган махсус солиқ ставкалари қўлланилишини назарда тутувчи солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.

Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудлари қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа — 2 кўчаси.